КОРХОНА ХАКИДА

ANGREN PACK заводи

– бу Ўзбекистон қоғоз саноатидаги етакчи корхона. Ўрта Осиёдаги картон, қоғоз ва гофротаранинг йирик ишлаб чиқарувчиси, шунингдек туалет қоғози, қоғозли салфеткалар ҳамда сочиқларининг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Қоғоз ва картон бозорида 23 йилдан ортиқ фаолият юритиш мобайнида комбинат ишончли ҳамкор ва сифатли ишлаб чиқарувчи сифатида ўзини кўрсатди.

2011 йилда завод акцияларининг назоратли пакетини ишлаб чиқаришга янги технологияларни олиб кириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини энг аъло европа стандартларигача етказиш мақсадида Чехиянинг «Paper Mill Holding» компанияси сотиб олган.

Ҳозирги кунда ANGREN PACK

– бу Ўзбекистонда ва Ўрта Осиёда картонли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича энг йирик замонавий корхонадир.

Завод қуйидагиларни ишлаб чиқаради:

  • гофрировка учун қоғоз;
  • гофрировкаланган картоннинг текис қатламлари учун картон;
  • турли мўлжаллар, турлар ва ўлчамлардаги кўп рангли муҳр босилган гофрировка қилинган яшчиклар;
  • нашриёт ва китоб саноати учун елимланган картон;
  • туалет қоғози.

Комбинатнинг лойиҳавий қуввати йилига гофрировкали картоннинг текис қатламлари учун 50 минг тонна қоғоз ва картон, 35 млн. м2 гофрокартон. Комбинат маҳсулоти нафақат ички бозорда, балки яқин хориж мамлакатларида ҳам талаб этиладиган маҳсулотдир.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа республикаларга қоғоз маҳсулотининг муваффақатли экспортери бўлиб ҳисобланади.


Бизнинг асосий ва доимий буюртмачиларимиз бўйича қуйидагилар каби йирик корхоналар ва савдо белгилари ҳисобланади:

  • Тошкент Ёғ-мой комбинати (Моя Мечта) ОАЖ ҚК
  • Daewoo Textile Fergana
  • ”NESTLE UZBEKISTAN” МЧЖ
  • ОАЖ «Тошкентвино» комбинати
  • ARTEL
  • AKFA
  • ОТМК (Олмалиқ Тоғ Металлургия Комбинати)
  • ”DAEWOO TEXTILE BUKHARA” ХК

 

и другие