ГОФРИРОВКА ҚИЛИНГАН КАРТОН


Оддий ясси қатламлар билан алмаштириб қўйилган битта ёки бир нечта гофрировка қилинган қатламлардан иборат бўлган кўп қатламли материал – бу листли гофрокартон. Унинг қалинлиги 3 мм дан то 100 мм гача етиши мумкин.

Қатламлар сонидан келиб чиқиб у қуйидагиларга бўлинади:

  • икки қатламли картон – битта ясси ва битта гофрировка қилинган қатламлардан иборат.
  • уч қатламли картон – иккита ясси ва битта гофрировка қилинган қатламлардан иборат.
  • беш қатламли картон – учта ясси ва иккита гофрировка қилинган қатламлардан иборат.

Листли гофрокартон

– қадоқлаш идишларини – транспорт ҳамда истеъмол товарларининг тараси – ишлаб чиқариш учун энг содда материаллардан бири.

ANGREN PACK

ишлаб чиқарувчи ҳисобланиб, қадоқлаш идишлари: устки ясси қисми қўнғир ҳамда оқартирилган қуйидаги маркалар учун 3-, 5 қатламли листли гофрокартонни ишлаб чиқарилиши ҳамда сотилишини амалга оширади:



Уч қатламли гофрокартон

Т11-Т15 (қўнғир, оқартирилган) штабел юкламаларини кўтара оладиган маҳсулотлар ва буюмларни қадоқлаш учун тара ҳамда ёрдамчи қадоқлаш воситаларини ишлаб чиқариш учун.

Т21-Т24 (қўнғир, оқартирилган) штабел юкламаларини кўтара олмайдиган маҳсулотлар ва буюмларни қадоқлаш учун тара ҳамда ёрдамчи қадоқлаш воситаларини ишлаб чиқариш учун.

Уч қатламли гофрокартон

П31-34 (қўнғир, оқартирилган) йирик габаритли ўта мустаҳкам ва қаттиқ таралар, контейнерларни ишлаб чиқариш учун.

П35-37 (қўнғир, оқартирилган) штабел юкламаларини кўтара олмайдиган маҳсулотлар ва буюмларни қадоқлаш учун тара ҳамда ёрдамчи қадоқлаш воситаларини ишлаб чиқариш учун.

Граммлардаги ўлчамлар:

Гофрокартон (3- ва 5-қатламли)

  • «Ц (С)» туридаги 3-қатламли

    – нисбий оғирлиги 500 г/м2
    – қалинлиги 4 мм

  • «Б (В)» туридаги 3-қатламли

    – нисбий оғирлиги 500 г/м2
    – қалинлиги 3 мм

  • «Э (Е)» туридаги 3-қатламли

    – нисбий оғирлиги 440 г/м2
    – қалинлиги 1,2 мм

  • «Ц/Б (С/В)» турдаги картонлар аралашмаси – 5-қатламли

    – нисбий оғирлиги 850 г/м2
    – қалинлиги 7 мм.

Жўхоридан ишлаб чиқарилган крахмалли клейстер асосидаги гофрокартон.

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

ГОСТ 7376 ҳамда TSh 64-04066591 гофрировка қилинган картон турли маҳсулотларни қадоқлаш учун таралар ҳамда ёрдамчи қадоқлаш воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.

Қатламлар сонидан келиб чиқиб, гофрировка қилинган картон қуйидаги турларда ишлаб чиқарилиши лозим:

  • И – битта ясси ҳамда битта гофрировка қилинган қатламлардан иборат бўлган икки қатламли картон.
  • У – иккита ясси ҳамда битта гофрировка қилинган қатламлардан иборат бўлган уч қатламли картон.
  • Б – учта ясси ҳамда иккита гофрировка қилинган қатламлардан иборат бўлган беш қатламли картон.

 бирламчи ишланманинг минимал узунлиги 700 мм
 бирламчи ишланманинг минимал кенглиги 300 мм
 бирламчи ишланманинг максимал узунлиги 3 000 мм
 бирламчи ишланманинг максимал кенглиги 2 050 мм