ТУАЛЕТ ҚОҒОЗИ

Санитария-гигиеник мўлжалдаги қоғоз (икки қатламли), салфеткалар

Санитария-гигиена мўлжалидаги қоғоз асоси ва улардан қилинадиган маҳсулотлар 2003 йилда жорий этилган Хитойнинг ишлаб чиқариш ускуналаридан иборат бўлган технологик линияда TSh 11.88.2006 техник шартларига кўра ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқариш фирма ҳудудида жойлашган бўлиб, учта участкадан таркиб топган:

  • массани тайёрлаб олиш участкаси;
  • туалет қоғозини ишлаб чиқариш бўйича участка;
  • туалет қоғози ва салфеткаларининг ўрамаларини ишлаб чиқариш бўйича участка.

Мазкур тартиб макулатура композицияси, келлюлоза ва бошқа толали ярим тайёр маҳсулотлардан олинадиган санитар-гигиеник мўлжалидаги туалет қоғозини ишлаб чиқаришга жорий этилади. Лойиҳавий ишлар ва ечимлар «Узовқатсаноатлойиҳа» ЁАЖ лойиҳалаштириш институти томонидан ишлаб чиқилган. Технологик оқимнинг лойиҳавий унумдорлиги, иккита қоғоз ишлаб чиқарувчи машинанинг ишлашида 10 т/сутка ёки бир йилда 3 минг тонна.

Йиллик маҳсулот:

  • туалет қоғози ўрамларда 2441,4 т/йил.
  • салфеткалар 630,6 т/йил.

Нақш солиш, перфорация қилиш бўйича ускуна, шунингдек лога ўраш қурилмаси, логалардан ўрамларни кесиб олиш қурилмаси.

 Ўрама эни:  1760 мм +/-5
 Ўрама диаметри: 1000 – 800 мм
 Втулка (тиқин)нинг ички диаметри: 76 мм +/-3

   

Маҳсулот характеристкаси

Қоғознинг техник номланиши: шахсий гигиена мақсадида инсон ҳаёти фаолияти жараёнида ишлатилиши учун мўлжалланган туалет қоғози (кейинчалик – туалет қоғози).
Асос қоғози рулонларда ишлаб чиқарилади.

Ўрама кўринишидаги туалет қоғози ёрлиқ ва ёрлиқсиз ишлаб чиқарилади.
Ўрама баландлиги 90 мм, диаметри эса буюртма қилинган оғирликка (грамм) биноан.
Полиэтилен қопчаларга 6, 8 ва 60 донадан қадоқланади, буюртмачининг ихтиёрига кўра бошқа қийматларда қадоқланиши мумкин.

Бугунга кунда бизнинг қоғозлар қуйидаги кўринишларда чиқарилади:

  • Ласка.
  • Ласка перимиум.
  • Лотос.
  • Хадаф.
  • Туалет қоғози.
  • Ласка биг (85 – 160 г).

Туалет қоғози сертификатланган, мувофиқлик сертификати ҳамда гигиена сертификати, штрих кодлар мавжуд.